Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Нидерландия ҳам Евро-2024'га чиқди

Баҳо:
+ | -

Ниделандия терма жамоаси саралашнинг 9-турида Ирландияни мағлуб этиб (1:0) Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритди.

11-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Воут Вегорст ҳисобни очди. Бу гол учрашувдаги ягона гол бўлди.

Мураббий Рональд Куман шогирдлари 15 очко жамғариб, “B” гуруҳида Франциядан сўнг Евро-2024 га йўлланмани қўлга киритди.

Греция ҳисобида 12 очко бор, бироқ қўшимча кўрсаткичларга кўра – ўзаро ўйинларда иккита мағлубият – греклар бир тур қолганда иккинчи ўринга кўтарила олмайди.

Шу тариқа Нидерландия Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритди, унда турнир мезбони Германиядан ташқари, Албания, Австрия, Англия, Бельгия, Дания, Венгрия, Испания, Португалия, Туркия, Франция, Шотландия, Словакия, Руминия ва Швейцария ҳам иштирок этиши аниқ бўлиб улгурди.

Киритилди: 07:05, 19.11.2023.
Ўқилди: 970 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик