Франция терма жамоаси ҳужумчиси Маркус Тюрам Килиан Мбаппе билан муносабатлари ҳақида гапирди.
"Килиан ва мен бир-биримизни болалигимиздан биламиз. У менга доим кучли ҳужумчи бўлишимни айтди. У буни ҳис қилди, фазилатларимни билади. Ҳужумнинг барча позицияларида ўзимни яхши ҳис қиламан", - деди Тюрам.