Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку Озарбайжон терма жамоасига қарши ўйиндаги покердан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Рома” футболчиси 17-дақиқададан 37-дақиқага қадар тўрт марта дарвозага аниқ зарба йўллади ва танаффусдан кейин майдонга қайтмади – унинг ўрнини Лоис Опенда эгаллади. 90-дақиқада Леандро Троссард таблодаги якуний ҳисобни ўрнатди - 5:0.
“Бугун бутун жамоа ажойиб ўйин кўрсатди, биз ўз фазилатларимизни кўрсата олдик. Албатта, тўртта гол урганимдан кейин ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Квалификацияни муваффақиятли якунлаганимиздан жуда хурсандман.
Менинг ўзгаришим? Бу аввалдан режалаштирилган эди, чунки мен "Рома"да кўп ўйин ўтказганман", - дея 30 ёшли форварднинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Альфредо Педулла.