"Лилль" марказий ҳимоячиси Тьягу Джало фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин.
"Нерадзуррилар" 23 ёшли ўйинчига даъвогарлар қаторига аллақачон киритилган. Инсайдер Николо Скиранинг янгиланган хабарига кўра, ҳозирда "Интер" португалиялик марказий ҳимоячи учун курашда пешқадамлик қилмоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда тугайди ва А Серия гиганти уни эркин агент сифатида жалб қилишга умид қилмоқда.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Жалонинг трансфер қиймати 16 миллион еврони ташкил қилади.