Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Эрон бош мураббийи: "Жароҳатлар ўйинга таъсир қилмаслиги керак"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Антонио Маниконе Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш учрашуви олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Бош мураббийимиз Амир Галинои бетоб эканлигини сабабли матбуот анжуманида иштирок эта олмайди. Ўзбекистон терма жамоасини яхши биламиз, улар ажойиб жамоа. Эртанги ўйин ажойиб ўтади.

CAFA финалида ўйин ажойиб бўлган эди. Шундан буён жамоалар даражаси деярли ўзгармаган. Ўзбекистон Осиёда юқори даражада футбол намойиш этадиган жамоа бўлган, Сречко Катанец шогирдлари доим чиройли ўйин кўрсатиб келишган. Умид қиламанки, эртага чиройли ўйин гувоҳи бўламиз

Жамоамиз ҳимоявий ўйин кўрсатади деб ўйламайман. Биз сўнгги ўйинларда кўп гол уряпмиз, футбол ақл билан ўйналадиган ўйин, унда баъзида ҳужумда, баъзида ҳимояда яхши ҳаракат қилиш талаб этилади. Амир Галинои эртанги ўйинда иштирок этади. Бу борада муаммо йўқ.

Жаҳонбашнинг жароҳат олгани рост. Умид қиламанки, жароҳатлар ўйинимизга таъсир қилмайди".

Саид Иззатуллоҳи (футболчи):

"Юқорида айтиб ўтилганидек, мураббийимиз бироз бетоб бўлгани сабабли бугунги матбуот анжуманида иштирок эта олмади. Амир Галинои касал бўлишига қарамасдан Ўзбекистонга ташриф буюрди, ундан бизни қўллаб-қувватлаётганидан миннатдормиз. ЖЧ саралашларида бирламчи ўйинлар қийин бўлади. Гонгконг билан шундай қийин ўйин ўтказдик, эртага ҳам шундай баҳслардан бири бўлади.

Шомуродов билан бир жамоада ўйнаш бахтига муяссар бўлганман. У катта тажрибали футболчи, Элдор нафақат Ўзбекистонда балки бутун Осиёда энг кучли ҳужумчилар қаторига киради. Биз Элдор ва терма жамоа ўйинини ўргандик, уларга қарши яхши ўйин кўрсатамиз деган умиддамиз.

Биз футболчилар майдонда дипломатияга ҳеч қачон эътибор бермаймиз. Майдонда фақат рақибга эътибор қаратамиз. Ўзбек футболидаги ўзгаришлар эътиборга молик, буларни Европада тўп тепаётган футболчилар билан ҳам кўришимиз мумкин. Ўзбекистон ҳар доим бизнинг энг қийин рақибларимиз бўлиб қолади".

Киритилди: 13:49, 20.11.2023.
Ўқилди: 2783 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик