"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси ҳақида қарор қабул қилди. Фабрицио Романо берган хабарга кўра, жамоа ҳужумчилари Жейдон Санчо ҳамда Антони Марсьяль борасида ҳаммаси ҳал бўлган.
Унга кўра, Санчо қишда ижарага берилади. Яхши таклиф учун сотилиши ҳам мумкин. Марсьяль эса ҳали ҳам Эрик тен Хаг режаларида қолмоқда. У мавсум охирига қадар ротация сифатида фойдаланилади.