Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

АПЛ. Кучли олтиликнинг ўзаро ўйинлар жадвали: "Челси" ҳали мағлубиятга учрамади ва бошқа натижалар

Баҳо:
+ | -

2023 йилга келиб, АПЛдаги кучли жамоаларни фақатгина олтита деб билиб, уларни топ-6 лик дея аташ қанчалик тўғри деган саволлар пайдо бўлмоқда. Негаки, "Ньюкасл" ҳозир ЕЧЛда, "Астон Вилла" ҳамда "Брайтон" ҳам еврокубокларда иштирок этмоқда. Шунга қарамай, ЕЧЛга йўлланма берадиган ўринларни асосан тўртта – "Манчестер Сити", "МЮ", "Арсенал", "Ливерпуль", "Челси" ёки "Тоттенхэм"дан бири эгаллайди. Бу одат ўтган мавсумда "Ньюкасл" томонидан бузилганди. Бироқ, Эдди Хау жамоасининг бу мавсумдаги ишлари унчалик ҳам яхши эмас.
Бойлик борасида, таркиб ва пул сарфлашда барибир юқоридаги гигантлар устун туради.

Ушбу топ клублар ўртасидаги курашларни кўриш доимо завқли. Аммо уларнинг тўқнашуви, баъзан улардан бирининг мавсумини том маънода расво қилиши мумкин. 2023/24 йилги даврнинг ноябрига қадар биз бир-биридан ажойиб учрашувлар гувоҳига айландик. Уларни томоша қилиш эса мухлисларга катта таассуротлар хадя этди.
Ўтган мавсумда кучли олтиликнинг ўзаро тўқнашувларида "Манчестер Сити" устунлик қилди. Гвардиола жамоаси "Арсенал"ни икки бор мағлубиятга учратди. Бу нарса мавсум охиридаги натижаларга катта таъсир кўрсатди. Бу мавсумда эса ундай бўлмади. Тўпчилар ўз майдонида "Манчестер Сити"ни катта устунлик, аммо кичик ҳисоб билан доғда қолдира олди. Гвардиола жамоаси кейинги муҳим баҳсларда ўзига келиб олди. Хусусан, "МЮ"ни ўз майдонида ер тишлатди (0-3). "Челси" билан эса 4-4 ҳисобида дуранг қайд этди.

"Арсенал" мавсумдаги илк катта ўйинида "МЮ"ни қабул қилди. Ҳаммасини ўйин сўнггидаги Райснинг голи ҳал қилди. Кейин эса "Тоттенхэм" билан 2-2 ҳисобида дуранг ўйналди, "Челси" майдонида ҳам худди шундай ҳисоб қайд этилди. "Манчестер Сити"га қарши ўйинда эса 2015 йилдан бери илк бор рақибдан АПЛда уч очко олинганди.

Қуйида катта олтиликнинг жорий мавсумда ўзаро ўйинлардаги натижаларини эътиборингизга ҳавол этамиз. Тартиб ўртача очко тўплаш асосида белгиланган бўлиб, очколар тенг келиб қолган тақдирда тўплар нисбати инобатга олинди.


1. "Арсенал"

Ўйинлар: 4 та
Ғалабалар: 2 та
Дуранглар: 2 та
Мағлубият: 0 та
Голлар: 8 та
Ўтказилган голлар: 5 та
Ўртача очко олиш: 2.0

2. "Тоттенхэм"

Ўйинлар: 4 та
Ғалабалар: 2 та
Дуранглар: 1 та
Мағлубият: 1 та
Голлар: 7 та
Ўтказилган голлар: 7 та
Ўртача очко олиш: 1.75

3. "Челси"

Ўйинлар: 4 та
Ғалабалар: 1 та
Дуранглар: 3 та
Мағлубият: 0 та
Голлар: 11 та
Ўтказилган голлар: 8 та
Ўртача очко олиш: 1.5

4. "Манчестер Сити"

Ўйинлар: 3 та
Ғалабалар: 1 та
Дуранглар: 1 та
Мағлубият: 1 та
Голлар: 7 та
Ўтказилган голлар: 5 та
Ўртача очко олиш: 1.33

5. "Ливерпуль"

Ўйинлар: 2 та
Ғалабалар: 0 та
Дуранглар: 1 та
Мағлубият: 1 та
Голлар: 2 та
Ўтказилган голлар: 3 та
Ўртача очко олиш: 0.5

6. "МЮ"

Ўйинлар: 3 та
Ғалабалар: 0 та
Дуранглар: 0 та
Мағлубият: 3 та
Голлар: 1 та
Ўтказилган голлар: 8 та
Ўртача очко олиш: 0.0.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 11:01, 21.11.2023.
Ўқилди: 4114 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.