"Арсенал" футболчилари Мартин Эдегор ва Габриэль Жезус жароҳатларидан фориғ бўлишди.
Эдегор Лондон клубининг сўнгги учта ўйинини мия чайқалиши туфайли ўтказиб юборган бўлса, Жезус охирги марта 24 октябрь куни ўйнаган.
Тахминларга кўра, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи шанба куни "Брентфорд" билан АПЛнинг 13-тур учрашувида майдонга тушиши мумкин.