"ПСЖ" ва Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Маркиньос ЖЧ-2026 саралашида Аргентинага қарши ўйин арафасида рақиб жамоа етакчиси ва унинг Париж клубидаги собиқ жамоадаоши Лионель Месси ҳақида гапирди.
"Месси даҳо ва ўзгача футболчи. Ёшига қарамай, у ҳар доим ўзгача ишларни қилади. Унинг дўсти ва ҳамкасби сифатида мен унинг "ПСЖ"даги иштирокидан жуда хурсанд бўлдим ва у билан кўп жиҳатдан ривожландим.
Афсуски, Месси бизга рақиб бўлади. Жамоадошларимга эса бу ерга "тўхтат" сўзи тўғри келмаслигини айтдим. Мессининг ўйинга таъсирини чеклашимиз керак бўлади. У ажойиб ўйинчи ва биз у билан эҳтиёт бўлишимиз керак, чунки Аргентинанинг майдонда қилаётган ишларининг аксарияти Месси орқали амалга оширилади", - деди Маркиньос Goal билан суҳбатда.