20 ноябрь куни Англия терма жамоаси Евро-2024 саралашининг сўнгги учрашувида Македония билан дуранг ўйнади (1:1).
Ушбу ўйинда "Манчестер Сити" ҳимоячиси Рико Льюис терма жамоада дебют қилди. У асосий таркибда майдонга тушди ва бутун учрашувни ўтказди.
Шу тариқа, у Англия тарихида туғилган куни арафасида жамоада дебют қилган иккинчи футболчига айланди. Бугун футболчи 19 ёшга тўлди.
Биринчи шундай ўйинчи Эндрю Жонсон бўлиб, у 2005 йил 9 февралда 24 ёшга тўлиши арафасида Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилган.
Шунингдек, Льюис 18 ёшу 364 кунлик, Англия терма жамоаси сафида дебют қилган иккинчи энг ёш "Манчестер Сити" футболчисига айланди. 2006 йилда фақат "Манчестер Сити" ҳимоячиси Майк Ричардс 18 ёшу 144 кунда буни амалга оширган.