Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Арсенал" қишда сотиб олмоқчи бўлган беш футболчи

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ҳозирда АПЛ жадвалининг юқори поғоналарида бормоқда. Етакчилик учун бу клубга бир очко етишмаяпти холос. Яхшироқ натижа қайд этиш учун катта трансферлар талаб қилинади. Ҳа, айни дамдаги "тўпчилар" таркибини ёмон деб бўлмайди. Аммо янада яхшиланиш учун бир нечта позицияларни кучайтириш зарур. Қуйида "Арсенал"га керак футболчилар ҳақида билиб оласиз.

Айван Тауни

Гарчанд анчадан бери майдонга тушмаётган бўлсада, Таунининг нархи фақат кўтарилмоқда. "Брентфорд" яқиндагина 27 ёшли ҳужумчиси эвазига 100 миллион фунт сўраши ҳақида билдирганди. Негаки, унга "Челси" ва "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда. Артета ихтиёрида айни дамда Жезус ва Нкетиа мавжуд. Аммо Тауни каби соф ҳужумчи жамоага фақат ва фақат фойда келтирган бўларди.

Душан Влахович

"Арсенал" учун яна бир марказий ҳужум варианти бу Влаховичдир. "Ювентус" ўз футболчисини қишда сотишга қарши бўлмайди. Бунинг учун эса 50 миллион фунт тўланиши керак. 23 ёшли сербиялик туринликлар сафида жами 27 та голга муаллифлик қилган.

Саша Боэ

"Галатасарай" юлдузи ёздаёқ "Арсенал" эътиборига тушиб улгурганди. Унга "МЮ" ҳам даъвогар экани айтилган. Боэ ўз интервьюларидан бирида "Арсенал"дан қизиқиш бўлгани ҳақида гапиради. Ҳимоячи шундай деганди: "Менинг масаламда "Галатасарай" ва "Арсенал" музокара ўтказгани рост. Аммо улар аниқ таклифлар билан чиқмади. Қизиқиш ва таклиф орасида катта фарқ бор, мен сизга айтсам".

Дуглас Луис

Томас Партининг кейинги тақдири аниқ бўлмай турган бир пайтда, майдон маркази яна кун тартибига кўтарилмоқда. "Арсенал" бўшлиқни тўлдириш мақсадида "Астон Вилла"дан Дуглас Луисни олиб келмоқда. Артета бразилияликнинг персонал мухлиси саналади. 25 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирга қадар 6 та голда иштирок этди. Луис айни дамда 60 миллион фунтга баҳоланмоқда. Бу эса "Арсенал" ажратиши мумкин бўлган суммадан анча кўпдир.

Рубен Невеш

"Арсенал" майдон маркази учун бир қанча номзодларни кўриб чиқмоқда. Улар ичида Невеш ҳам бор. "Ал-Ҳилол" юлдузига "Ньюкасл" ҳам даъвогар. Аммо Хау жамоаси бу харидни амалга ошира олмайди. 26 ёшли футболчи ёзда 45 миллион фунт эвазига "Вулвз"дан харид қилинганди. Португалия терма жамоаси аъзоси "Арсенал" томонидан ижарага олиниши айтилган.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 21:21, 21.11.2023.
Ўқилди: 2753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4187]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3606]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2945]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2252]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2146]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2081]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1998]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1880]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1773]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1452]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик