Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эртага U-17 Жаҳон чемпионатининг нимчорак финали доирасида Англияга қарши ўйин ўтказади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз кўк-оқ либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.
Учрашувда фолият олиб борадиган ҳакамлар номи маълум. Бош ҳакам — Селвин Бравн (Гондурас). Унга қанотларда Герсон Ореллана (Гондурас) ва Агуирре Ариас (Никарагуа) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Дахане Беидага (Мавритания) топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Англия — Ўзбекистон ўртасидаги ўйин 22 ноябр соат 13:30 да старт олади.