Гави ЖЧ-2026 саралаш босқичи бошлангунига қадар Испания терма жамоасига чақирилмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ярим ҳимоячиси Евро-2024 саралаш ўйинида тиззасидан олган жароҳати сабаб 7-9 ойни ўтказиб юборади. Гави олдинги хочсимон боғлами йиртилган ва у билан боғлиқ бўлган латерал менискус жароҳати олганди ва у жарроҳлик амалиётини талаб қилади.
AS хабарига кўра, Гави Испания терма жамоасига 2025 йилнинг мартигача, яъни Европада ЖЧ-2026 саралаш босқичи бошлангунга қадар, жамоа футболчининг соғлиғини хавф остига қўйишни истамайди. Бундан ташқари, 19 ёшли ярим ҳимоячининг жароҳати Испания Қироллик футбол федерациясининг (RFEF) “Барселона” билан муносабатларини жиддий равишда мураккаблаштирди.
Шу тариқа Гави УЕФА Миллатлар лигасининг гуруҳ босқичини ўтказиб юбориши мумкин.