Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ана холос! "Тоттенхэм"дан 15 очко олиб ташланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" Премьер-лигадаги очколарини олиб ташлаш кўринишидаги санкцияларга дучор бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда The Times.

Манбанинг хабарига кўра, Лондон клубининг трансфер фаолияти бўйича текширув ўтказди ва Жермейн Дефонинг 2008 йилда "Портсмут"дан трансферини кўриб чиқишда қоидабузарлик аниқланган.

Қайд этилишича, "Тоттенхэм" трансферни якунлагач, агентлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган агент Митчелл Томас хизматига мурожаат қилган.

Клуб раиси Даниэль Леви "Тоттенхэм" номидан иш олиб бориш учун лицензияланган агент Стюарт Питерснинг хизматларини кафолатлади, бироқ FA қоидалари талаб қиладиган вакиллик шартномаси йўқ эди. Леви 7,5 миллион фунт стерлинглик трансфердаги роли учун Питерсга тахминан 1 миллион фунт тўлашга рози бўлган.

Ушбу қоидабузарлик "Тоттенхэм"га қарши жиддий санкцияларни олиб келиши мумкин. Клубга трансфер тақиқи, очколар олиб қўйилиши ёки ҳатто қуйи лигага тушириб юборилиши мумкин. Битим иштирокчилари эса огоҳлантиришдан футболдан четлатишгача бўлган санкцияларга дучор бўлиши мумкин.

Худди шу 2008 йилда "Лутон Таун" агент қоидаларини бузгани учун жазоланди, ундан 10 очко олиб ташланганди.

FA, агар 2010 йилда ўтказилган терговдан кейин "қўшимча маълумот" мавжуд бўлса, иш кўриб чиқилишини айтди.

Киритилди: 10:02, 22.11.2023.
Ўқилди: 3917 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.