Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Андижонда аёллар футболи ривожланмоқда

Баҳо:
+ | -

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида оммавий спорт турлари, хусусан, футболни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 19 январда қабул қилинган “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида юртимизда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасини ҳар бир туман ва шаҳарда болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари ташкил этилгани, профессионал футбол клубларининг моддий-техника базаси тобора мустаҳкамланиб бораётгани, терма жамоаларимиз ҳамда клубларимизнинг халқаро мусобақаларда эришаётган муваффақиятлари мисолида яққол кўриш мумкин.

Мамлакатимизда аёллар футболи ҳам жадал ривожланмоқда. Жумладан, қизларнинг ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланиши, аёллар футбол жамоаларининг фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, футболнинг хотин-қизлар ўртасида кенг оммавийлашувида аёллар футбол жамоаларининг муносиб ҳиссаси бор. Бу борада етакчи жамоалардан бири бўлган “Андижанка” клубида, умуман, Андижон вилоятида аёллар футболини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган салмоқли ишлар эътиборга молик.

“Андижанка” жамоаси мамлакатимиздаги энг номдор жамоалардандир. У халқаро майдонда юқори натижаларга эришган. Хусусан, жамоа футбол бўйича Марказий Осиё аёллар чемпионатида тўрт марта, Ўзбекистон чемпионатида саккиз маротаба ғолибликка эришган, мамлакат кубогини қўлга киритган.

Бугунги кунда жамоанинг 5 футболчиси Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси, яна беш нафари ёшлар терма жамоаси аъзоси. Жамоанинг юқори натижаларни қўлга киритишида бош мураббий Мирон Кимнинг хизматлари катта бўлмоқда.

Клубда иқтидорли қизларни излаб топиш, ёш, маҳоратли футболчиларни тайёрлаш изчил йўлга қўйилган. Клуб ҳамда вилоят футбол федерацияси ташаббуси билан сўнгги икки йил ичида Андижон олимпия захиралари спорт коллежи футбол бўлимида, шунингдек, Хўжаобод, Шаҳрихон туманлари болалар ва ўсмирлар футбол мактабларида қизлар гуруҳлари ташкил этилди. Айни пайтда бу гуруҳларда 150 нафардан зиёд қизлар футбол билан мунтазам шуғулланмоқда.

– Мактабимизда 76 нафар қиз футбол сирларини ўрганмоқда, – дейди Хўжаобод тумани болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори Сойибжон Назиров. – Қизларимизнинг пухта билим олиб, ўз маҳоратларини ошириши учун барча зарур шароитлар яратилган. Жумладан, футбол майдонларимизнинг ҳолати замонавий талабларга жавоб беради, машғулотлар ўтказиш учун махсус макетлар, тренажёрлар мавжуд. Яратилган шароитлар туфайли гуруҳларда назарий ва амалий машғулотлар юқори савияда ташкил этилмоқда.

Маҳоратли футболчи қизларни тайёрлаш, аввало, мураббий ва мутахассисларнинг тажрибаси ҳамда профессионал савиясига боғлиқ. Айниқса, қизлар гуруҳларига аёл мураббийларнинг жалб этилиши яхши самара беради. Мактабда аёл мураббийлар бошчилик қилаётган учта гуруҳнинг эришаётган ютуқлари бунга мисол бўла олади.

– Футболга қизиқувчи қизлар сафи йилдан-йилга кенгайиб бормоқда, – дейди мураббия Шаҳноза Эргашева. – Мақсадимиз ана шу ёшларни етук футболчилар қилиб тарбиялаш, қолаверса, қизлар ўртасида футболни оммалаштириш орқали хотин-қизларимиз саломатлигини мустаҳкамлашдир.

Ўтган йили мактабда Мустаҳкам оила йилига бағишлаб 1996-1998 йилларда туғилган қизлар жамоалари ўртасида вилоят очиқ чемпионати ўтказилди. Унда Улуғнор, Пахтаобод, Бўз, Жалақудуқ, Шаҳрихон, Асака ва Хўжаобод туманларидан 12 жамоа иштирок этди. Мазкур мусобақа ёш футболчи қизларга ўз маҳоратларини намойиш этишлари учун кенг имконият яратиб берди.

– Ушбу вилоят очиқ чемпионати биз учун ўзига хос тажриба мактабини ўтади, – дейди Хўжаобод тумани болалар ва ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчиси Дурдона Саидкамолова. – Мусобақада иштирок этиб, ўз имкониятларимизни синовдан ўтказдик, маҳорат ва тажрибамизни оширдик.

– Бу йил ҳам қизлар жамоалари ўртасида бир қатор мусобақалар ўтказиш мўлжалланмоқда, – дейди вилоят футбол федерацияси вице-президенти Илҳомжон Устахонов. – Бундан ташқари, болалар ва ўсмирлар футбол мактабларида “Андижанка” жамоасининг тажрибали футболчилари иштирокида маҳорат сабоқлари ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Мухтасар айтганда, бугунги кунда Андижонда аёллар футболи ривожига катта эътибор қаратилмоқда. Ана шу саъй-ҳаракатлар самарасида андижонлик футболчи қизлар нафақат мамлакатимиз, балки халқаро майдонларда ўзларини кўрсатишига шубҳа йўқ.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 14:31, 11.01.2013.
Ўқилди: 4892 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.