Ўзбекистон Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган ўйинлар 22 ноябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.
“Турон” ўз майдонида “Андижон”га қарши баҳс олиб борди. 18-дақиқада Сардор Азимов андижонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 32-дақиқада Хуршид Мухторов пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 40-дақиқасида Илдар Маматказин “Андижон”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Ўйин якунида Сардор Абдунабиев гол уриб, “Андижон”нинг 3:1 ҳисобида ғалабасини таъминлади. Қайд этиб ўтиш жоиз, “Турон” футболчи Асилбек Айсаров қизил карточка олиб, майдонни тарк этганди ва жамоа ўйиннинг қолган вақтини бир киши кам бўлиб ўтказди.
Натижада "Турон" Суперлига билан хайрлашди ва Про лигага тушиб кетди. "Андижон" эса ўз очколарини 37 тага етказиб, жадвалда 6-ўриндаги "Сурхон" билан тенглашиб олди.
Суперлига, 25-тур
“Турон” – “Андижон” 1:3
Голлар: 0:1 — 18 Сардор Азимов, 1:1 — 32 Хуршид Мухторов (пенальти), 1:2 — 40 Илдар Маматказин, 1:3 — 90+5 Сардор Абдунабиев.
“Турон”: 35. Раҳимжон Давронов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов (34. Ўрал Чориев, 90), 3. Акбар Абдирасулов, 5. Марлен Чобанов, 9. Рустамхон Азимов (8. Фаррухжон Қодиров, 84), 14. Хуршидбек Мухторов, 15. Азиз Холмуродов (21. Азамжон Алиев, 46), 18. Абдуғани Камолов (40. Абега Энянг Нгу, 73), 19. Равшан Хайруллаев (30. Миразиз Муҳаммадалиев, 46), 45. Асадбек Саитхонов, 55. Асилбек Айсаров.
“Андижон”: 1. Элдор Адҳамов, 4. Дилшожон Комилов, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 8. Фарходбек Бекмуратов (11. Сардор Абдунабиев, 78), 9. Леван Арвеладзе , 13. Сардорбек Азимов, 14. Абдурахмон Комилов, 21. Илдар Маматказин, 25. Муҳаммадкарим Тоиров (10. Илҳомжон Абдиғаниев, 71), 94. Армин Бошняк (19. Суҳроб Бердиев, 78), 99. Рубен Ҳебай (22. Шаҳбоз Эркинов, 90+3).
Огоҳлантиришлар: Марлен Чобанов (69), Леван Арвеладзе (72), Дилшод Комилов (80), Илҳомжон Абдиғаниев (85), Ўрал Чориев (90).
Четлатиш: Асилбек Айсаров (37).