Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

ОФК семинари якунланди, клублар билан алоқалар ўрнатилди

Баҳо:
+ | -

10-11 январь кунлари Куала-Лумпурда 2013 йилги Осиё Чемпионлар лигаси турнири иштирокчи клублари вакиллари ўртасида ўтган ОФК ўқув семинари бўлиб ўтди.

Икки кун мобайнида қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирига оид барча масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, ўтган йилги мусобақада йўл қўйилган камчиликлар ҳам муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш борасида керакли маслаҳатлар берилди.

Асосий эътибор клубларнинг тақдимотига қаратилди. ОФК ва унинг ҳамкори WSG вакиллари клуб либосларига ёзиладиган – ҳомийлар номи, рақамлар, футболчи исми каби ёзувлар борасида алоҳида тўхталиб ўтишди. Бу борада “Бунёдкор” футбол клубига ҳеч қандай эътироз билдирилгани йўқ.

Шунингдек, бизнинг ходимларимиз гуруҳ босқичидаги рақибларимиз вакиллари билан мустаҳкам алоқа ўрнатишди. Бу эса клуб аъзолари ва мухлисларини сафар учрашувларига бориб-келишлари ва рақиб жамоа аъзоларини Тошкентда кутиб олиш каби тадбирларни ташкил этишда катта ёрдам бўлади.

Йиғилишнинг сўнгги қисмида семинар иштирокчилари клублар билан ишлаш борасида таклиф ва мулоҳазалар билдиришди. Жумладан, шу каби семинарларни фақатгина Малайзия пойтахтида эмас, балки Чемпионлар лигаси иштирокчилари мамлакатларида ҳам ташкил этиш таклифи ҳам ўртага ташланди. Ана шунда эса ўша мамлакатдаги шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб, мусобақани ташкил этишга доир масаларни муҳокама қилиш ва айнан шу юртнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларини томоша қилиш имкони бўлиши таъкидланди. Бу эса қитъамиз халқларини бир-бирларига янада яқинлаштиришга туртки бўлади.

Семинар якунланди. Осиёнинг етакчи клублари менежменти билан қилинадиган ишлар аниқланб олиниб, улар билан алоқалар ўрнатилди. Мусобақа стартигача жудаям оз вақт қолди. Энди ОЧЛ-2013 заявкалари ва клубнинг барча инфраструктураларини мусобақага тайёрлаш билан шуғулланиш қолди.

Мирзахаким Тўхтамирзаев,
Куала-Лумпур, Малайзия.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 19:19, 11.01.2013.
Ўқилди: 5327 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик