«Штутгарт» ҳужумчиси Серу Гирасси яна бир юқори мақомга эга клубнинг манфаатлари доирасига тушиб қолди.
Гвинеялик футболчи жорий мавсумда Бундеслигада 9 та ўйинда 15 та гол урди. Бундай кўрсаткич форварднинг яқин орада кучли клубга кетиши ҳақидаги кўплаб миш-мишларга сабаб бўлган.
Ҳозирда, журналист Экрем Кўнурнинг сўзларига кўра, Испанияда ҳам тўпурарга талаб катта - Гирассига даъвогарлар қаторига «Атлетико Мадрид» ҳам қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, қишда 27 ёшли футболчини 17,5 миллион еврога сотиб олиш мумкин - бу унинг «Штутгарт» билан шартномасидаги товон пули.