Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Генрих Мхитарян «Звезда-2012» ғолиби, Аҳмедов 9-ўринни эгаллади

Баҳо:
+1 | -

Россиянинг "Спорт-Экспресс" газетаси "Звезда" танлови доирасида МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларининг 2012 йилдаги энг яхши футболчисини аниқлади. Собиқ иттифоқ мамлакатларининг 45та ОАВ иштирок этган сўровнома якунларига кўра, арманистонлик Генрих Мхитарян "Звезда" танлови ғолибига айланди.

Хабарингиз бор, бундай сўровнома ойма-ой ўтказиб борилади ва умумий баллар бўйича кучли йигирмаликка кирган футболчилар якуний сўровга киритилади. ОАВ эса фақат мана шу 20 нафар футболчилардан 5 нафарига овоз беришлари мумкин.

Украинанинг "Шахтёр" клуби футболчиси Генрих Мхитарян катта устунлик билан ғолибликни қўлга киритди. Арманистонлик футболчи ҳисобида 172 балл тўпланди. Александр Кержаков иккинчи ўринни эгаллаган бўлса (84 балл), Игорь Акинфеев 74 балл билан 3-ўринни банд этди.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов эса сўровномада 9-ўринни эгаллади. "Анжи" футболчисига 3та нашр 1-ўринни берган бўлса, яна 3та ОАВ уни 3-ўринда кўрсатган. Шунингдек, биттадан матбуот унга 4 ва 5-ўринларни беришган. Одилнинг ҳисобиди 30 балл тўпланди.

Ҳамюртимизга Ўзбекистоннинг 3та нашри — "Интерфутбол", "Футбол экспресс" ва "Ўзбекистон футболи" 1-ўринни берган. Шунингдек, Озарбойжоннинг "Футбол+" ва "Футбол дунёси" газеталари ҳамда Қирғизистоннинг "Sport.kg" сайти ҳамюртимизни 2-ўринда кўрсатишган. "Независимое бишкекское ТВ" Аҳмедовни 4-ўринга лойиқ кўрган бўлса, Туркманистоннинг "Несил" газетаси уни 5-ўринга қўйган.

Сўровноманинг тўлиқ натижалари билан "Спорт-Экспресс" сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 12:00, 12.01.2013.
Ўқилди: 7754 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.