Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус 2-2 Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

«Челси»да ҳали ҳаммаси тугамади. «Жарлик»дан чиқишга имкон бор

Баҳо:
+ | -

Қуйида янги мураббий бошчилигидаги «кўклар»нинг истиқболларини баҳолаймиз.

Ўтган мавсум «Челси» учун фалокат билан якунланди. Лига турнир жадвалидаги 12-ўрин жамоага катта маблағ сарфлаган раҳбарлар учун кутилган натижа эмас. «Кўклар» ёшларни тартиб-интизомга солиш ва умуман вазиятни яхшилаш мақсадида Маурисио Почеттинони олиб келишди. Умуман олганда, картина унчалик ўзгармади. Лондонликлар ўтган мавсумдан бери ўз позицияларида унчалик стабил эмас ва ҳамон турнир жадвалининг ўрталарида бормоқда.

«Челси»нинг миллий чемпионатдаги ғалабалари ҳамон кам – бор-йўғи 4. АПЛнинг жорий мавсумида «кўклар» ўз майдонида атиги битта ўйинда ғалаба қозонишган, ҳаттоки, «Лутон»га қарши ўйин ҳам энг ажойиб натижа эмас. Лондонликлар ҳали ҳам кўп очко йўқотишмоқда. Ўтган мавсум чемпионшипга тушиб кетишдан зўрға қутулган «Борнмут» ва «Ноттингем Форест»дан учралган мағлубиятларни тушунтириш қийин.

Ўтган мавсумда «Челси» кўп жиҳатдан АПЛнинг энг ёмон жамоаларидан бири эди. Ҳозир бундай эмас. Почеттино ёшларини дадил бўлишга, юқори прессингга ва ҳужумга ўргатади. Юқорида тилга олинган «Манчестер Сити»га қарши ўйин кўрсатиб турибди, аслида жамоанинг кучи қандайлигини. «Стэмфорд Бридж» ёшлари Европанинг, балки дунёнинг энг яхши жамоаси қаршисида қўл қовуштириб ўтирмади. «Сити» дарвозасига 4 та гол уриш - бу катта ютуқ. Гвардиола жамоаси 3 йилдан ортиқ вақт давомида АПЛ доирасидаги битта ўйинда бунчалик кўп гол ўтказиб юбормаган. «Кўклар» ҳам ўз дарвозаларидан 4 та гол ўтказиб юборишди, аммо бундай қизиқарли ўйинда масаланинг бу томонига ким ҳам эътибор беради дейсиз.

Лондонликлар ҳимояда ҳамон катта муаммоларга дуч келишмоқда. Ажабланарлиси шундаки, «Челси»нинг марказий ҳимоячилари ичида энг барқарори 39 ёшли Тьяго Силва бўлиб, у шу пайтгача АПЛнинг барча ўйинларида майдонга тушган. «Кўклар» Премьер-лигадаги энг ёш жамоага эга ва бу йигитларга нисбатан бразилиялик жуда ҳурматга сазовор кўринади. Қолаверса, Силва Премьер-лигадаги энг яхши пас берувчи футболчилардан биридир. Шу кунгача у 961 та узатмани амалга оширди, бу эса лигадаги 4-кўрсаткичдир. Эътиборлиси, дарҳол унинг ортида Лондон клубининг яна бир ҳимоячиси - 905 та голли узатмага эга Аксел Дисаси турибди.

Бу маълумотлар шундан далолат берадики, «Челси» ҳимоячилари ҳужумлар қуришда фаол иштирок этадилар. Ниҳоят, Лондон клубининг ёш футболчилари ҳаммадан қўрқишни бас қилиб, дадилроқ ҳаракат қила бошлашди. «Челси» голлар (21) ва тўплар нисбати (61) бўйича Премьер-лига клублари ичида ўнталикка кирган. Почеттино мавсум бошида қийналган Николас Жексонни яхшилашга ҳаракат қилди. Сенегаллик футболчи ҳозирда Премьер-лиганинг энг яхши ўнта тўпураридан бири (6 гол) ва лигада 3-ўринни эгаллаб турибди (16 та гол).

Жексон қисқа вақт ичида жуда кўп ўсди. Яқин вақтгача у тўққизта ўйинда атиги 2 та гол урганди. Сўнгги икки ўйинда унинг ҳисобида 4 та гол бор. Сенегаллик «Тоттенхэм»га қарши ўйинда хет-трик қайд этган бўлса, «Манчестер Сити»га қарши ўйинда гол урди ва у жасоратли бўлган ягона футболчи эмас эди. Михаил Мудрик аста-секин жамоага қўшила бошлади. У ҳали ҳам жамоага унчалик катта таъсир ўтказмаяпти (Премьер-лиганинг жорий мавсумида 2 та гол), лекин у барибир ўзининг тезкорлиги билан жамоага керакли кадр бўлиб келмоқда, бу эса баъзида ноаниқ зарбалар ёки хавфли пасларни ювиб юборади. 

«Челси» «Манчестер Сити»дан 47 миллион еврога сотиб олган Коул Палмерни ҳам алоҳида таъкидлашимиз керак. «Шаҳарликлар» тарбияланувчиси Лондон клубида худди ўз уйидагидек ўйнай бошлади. Палмер жуда яхши кўринмоқда. У «кўклар» билан дастлабки 4 та ўйинни голсиз ўтказган, шундан сўнг «Бёрнли», «Арсенал», «Тоттенхэм» ва «Манчестер Сити»га гол урган. Унинг ўз жамоасига қарши ўйинда ҳисобни тенглаштириш учун пенальтини совуққонлик билан амалга ошириши ажойиб бўлди. Палмер ҳамма нарсани тўғри қилди - у треблни қўлга киритди ва ўзи марказий фигура бўлиши учун бошқа лойиҳани танлади.

«Челси» ҳужумда анча дадилроқ бўлмоқда. Ўтган мавсумда «кўклар» ҳар бир учрашувда ўртача 12,74 марта зарба берган бўлса, жорий мавсумда бу кўрсаткич ўртача 14,42 тани ташкил этди. Шулардан 4,18 таси аввал нишонга аниқ борган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич – 5,08 та. Лондонликлар тўпга кўпроқ рақиб жарима майдончасида тегишни бошладилар (27.08/35.25). Бундан ташқари, «Челси» кўпроқ гол урди - ўтган мавсумдаги 1,00 билан солиштирганда ҳар бир ўйинда ўртача 1,75 голга рақамлар ўсди, жамоанинг кутилган голлар даражаси эса 90 дақиқада 1,32 дан 2,13 гача кўтарилди. Кетма-кет бир неча мавсум Бундеслиганинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлган Кристофер Нкунку эса ҳали тўлиқ ўз вазифасига қайтгани йўқ.

Барча муаммоларга қарамай, «кўклар» тез ривожланмоқда. Жорий мавсумда улар «катта олтилик» жамоаларига қарши 4та ўйин ўтказишди ва ҳеч кимга ютқазишмади. Лондонликлар «Ливерпуль», «Арсенал» ва «Манчестер Сити» билан дуранг ўйнаган, «Тоттенхэм» устидан ғалаба қозонган. Бундай баҳсларда жамоа характери кучайди, мағлубиятнинг йўқлиги эса руҳиятни янада мустаҳкамлайди. Яна бир жиҳати шундаки, «Челси»га барқарорлик етишмаяпти. Жамоа «Арсенал»дан очко олиб, «Брентфорд»дан иккита жавобсиз гол ўтказиб юбориши мумкин. Кўриниб турибдики, «кўклар»га тажриба етишмайди, аммо бу жамоада ҳозир шижоат ҳам кам.

«Челси»га ўтгандан сўнг Почеттино асосий вазифалардан бири сифатида жамоада тўғри менталитетни шакллантириш кераклигини айтди. Фрэнк Лэмпард клуб афсонаси каби ҳаракат қилди, аммо бунга эриша олмади. Аргентиналик мураббий яхшироқ иш қиляпти, лекин ҳали кўп ишлаши керак. «Кўклар» ҳимояда энг зўрлардан эмас ва дарвозабоннинг ўйини кўпинча хотиржамликдан йироқдир. Чемпионлар лигасига қайтиш ҳозир имконсиз вазифадек кўринади, аммо лондонликлар бу мақсадни ёдда тутишлари керак. Почеттино тўғри айтади, бу жамоада катта имкониятлар бор, лекин буни амалга ошириш керак. Акс ҳолда, кечаги каби «Ньюкасл»дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятлар кўпайиб бораверади. 

Киритилди: 11:24, 26.11.2023.
Ўқилди: 1394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.