Мамлакатимизда 2013 йил «Обод турмуш йили» деб белгиланди. Шу «Обод турмуш йили»нинг юртимизда энг биринчи байрам сифатида нишонланадиган байрамларнинг бири — «14 январь — Ватан ҳимоячилари куни»дир.
1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида муҳим тарихий ҳужжатга имзо чекилди. Шу кундан бошлаб мамлакатимизда ҳар йили «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» байрами озод ва эркин халқимизнинг муқаддас бир байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Бош Қомусимиз бўлган Конституциямизда мустаққиллигимиз ва тинчлигимизни сақлаш ва ҳимоя қилиш масалалрига бағишланган «Мудофаа ва хавфсизлик» бобининг 125-моддасида:
«Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикамизнинг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади», деб ёзиб қўйилган.
Ватанни севиш, ардоқлаш, ҳимоя қилиш – ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Ватан ҳимояси – муқаддас бурч.
Ҳар йили Ватан ҳимоячилари байрами арафасида бир-бирларини табриклаётган нафақат ҳарбийлар, балки юртимизда фаолият олиб бораётган бошқа касб эгалари, шунингдек ўқувчи-талабалар, иқтисодчилар, инженерлар, агрономлар, спортчилар ҳам бир-бирларини шу азиз байрам билан табриклаётганида юрагимиз ёришиб кетади, бу ҳеч кимга сир эмас, албатта.
Ҳарбийларимиз мамлакатимизнинг тинчлигини кўз қорачиғидек асраётган бўлсалар, давлатимиз раҳбари “Ҳеч бир нарса мамлакатни спорт каби тезда дунёга машҳур қила олмайди”, дея таъкидлаганларидек, спортчиларимиз, футболчиларимиз юртимизнинг довруғини олам узра кенг ёйишга ҳаракат қилишмоқда. Дарвоқе, йирик мусобақаларда улкан натижаларни қайд этаётган спортчилар орқасида ҳарбий-спортчилар кўпчиликни ташкил қилади.
Мен ҳам ўз ўрнида барча юртдошларимизни «14 январь – Ватан ҳимоячилар куни» билан ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 21 йиллиги шодиёнаси билан оилам номидан муборакбод этаман, азиз юртдошлар!
Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, турмуш ободлиги, машаққатли ишларингизга, ўқишларингизга улкан зафарлар тилаб қоламан.
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, ватандошлар!
Абдумажид Қодиров,
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси
(LASSETTIUZB мухлисингиз)