Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Самвел Бабаян: «Навбаҳор»нинг ОЧЛдаги асосий мақсади — плей-оффга чиқиш»

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи, 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Ал-Ҳилол” учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ва тажрибали ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедов қатнашиб, бўлажак баҳс борасида ўз фикрларини билдиришди.

Самвел Бабаян: — Ассалому алайкум! Эртага гуруҳимизда жамоамиз ва рақибимиз “Ал-Ҳилол” учун жуда муҳим бўлган ўйин бўлиб ўтади. Эртанги рақибимиз айни пайтда қитъамизнинг энг кучли клубларидан бири, жуда яхши шаклланган, яхши ижрочиларга эга ва ҳозирги пайтда  “Ал-Ҳилол”ни Европанинг энг яхши мутахассисларидан бири бошқармоқда. Бундай рақибга қарши эса йигитлар юқори савияда, фидокорлик билан ўйнашлари керак. Бундан ташқари, биз эртага ўз майдонимизда ўйнаймиз ҳамда мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳам жамоамизга руҳ ва куч бағишлайди, деган умиддаман. Шунингдек, футбол мўъжизасига ҳам умид қиламиз. Жамоамизнинг ОЧЛдаги асосий мақсади — плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритиш. Шундай экан, бўлажак баҳсда мухлисларимизга қувонч улашиш учун барча имкониятимизга ишга соламиз.

Азимжон Аҳмедов: - Ассалому алайкум! Эртанги ўйин қизиқарли кечишига шубҳам йўқ. Боиси, “Ал-Ҳилол” кучли жамоа. Худо хоҳласа, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

Фурсатдан фойдаланиб, “Навбаҳор”нинг ОЧЛдаги шундай муваффақиятли иштирокига муносиб ҳиссасини қўшаётган, жамоамиз учун барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокимига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:24, 27.11.2023.
Ўқилди: 3617 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик