Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган «Жирона» ва Бильбаонинг «Атлетик» клублари ўртасидаги ўйин кеча бўлиб ўтди.
Баҳсда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо екишди. Учрашувнинг 55-дақиқасида мезбонлар Виктор Циганков томонидан урилган гол эвазига ҳисобни очишган бўлса, орадан кўп ўтмай Иньяки Ульямс мувозанатни тиклади.
Натижада "Жирона"нинг очколари 34 тага етди. "Реал" ҳисобида ҳам шунча очко бор. Анчелотти жамоаси қўшимча кўрсаткичлар эвазига 1-ўринга жойлашган.
Испания чемпионати, 14-тур
Жирона – Атлетик 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 55 Циганков, 1:1 – 67 Уильямс.
Жирона – Гассанига, Мартинес (Ян Коуто, 69), Блинд, Эрик Гарсия, Мигель Гутьеррес, Алеиш Гарсия, Эррера (Кебе, 85), Мартин (Торре, 77), Циганков (Фернандес, 85), Стуани (Порту, 69), Савио.
Атлетик – Унаи Симон, Де Маркос, Вивиан, Паредес, Лекуэ, Руис де Галаррета (Эррера, 81), Весга, Сансет (Гомес, 90), Уильямс (Беренгер, 81), Уильямс (Арес, 90), Гурусета (Рауль Гарсия, 74).
Огоҳлантиришлар: Гурусета (51), Блинд (59).