Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида бўлиб ўтган Эроннинг «Персеполис» клубига қарши ўйинда пенальти тепиши мумкин эди.
Баҳснинг 2-дақиқасидаёқ хитойлик ҳакам Ма Нинг португалиялик футболчига нисбатан қўполлик учун эронликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Аммо Роналду ҳакамга пенальти бўлмаганини айтди.
Ҳакам эса ВАР ёрдамида пенальтини бекор қилди.
Эслатиб ўтамиз, 17-дақиқада "Ан-Наср" футболчиси Али Лажамий майдондан четлатилди. Ўйинда эса ҳисоб очилмади.