Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

"Навбаҳор" мухлисларига ажойиб янгилик эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ)нинг 5-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз ўз майдонида “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони)ни қабул қилади ва мазкур ўйин учун чиқарилган чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 100.000 сўм этиб белгиланган.

Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти саъй-ҳаракатлари билан, шунингдек, жамоанинг ашаддий ҳамда фидоий мухлисларини ҳурмат қилган ҳолда, энди ишқибозлар Суперлигасининг сўнгги, 26-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” ўйинига “Навбаҳор”- “Ал-Ҳилол” баҳси учун чиқарилган чипталар билан стадионга ташриф буюришлари мумкин, яъни, энди мухлислар битта чипта билан 2 та ўйинни томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. Фарғоналиклар билан бўладиган учрашувга чипталар чиқарилмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Шу боис, мухлислардан “Навбаҳор” – “Ал-Ҳилол” ўйинидан сўнг ҳам чипталарини сақлаб қўйишларини сўраймиз", - дейилади хабарда.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 12:01, 28.11.2023.
Ўқилди: 17291 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик