Осиё футбол конфедерацияси Чемпионлар лигасининг биринчи турида хизмат қилувчи ҳакамлар гуруҳларини эълон қилди.
Унга кўра Япония чемпиони “Санфречче Хиросима” ҳамда Ўзбекистон кубоги соҳиби Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоалари иштирокидаги илк тур доирасидаги учрашувни Бирлашган Араб Амирликларидан бўлган ФИФА рефериси – Али Ҳамад ал-Бадвави бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ал-Бадвави ўтган мавсумда “қалдирғочлар” иштирокидаги иккита баҳсни – гуруҳ босқичи доирасида меҳмондаги “Поханг Стилерз” ҳамда “Ульсан Хёндэ” клубига қарши Тошкентда ўтган ярим финалнинг биринчи учрашувларини бошқариб борган эди.
ОФК Чемпионлар лигаси-2013
“G” гуруҳи, 1-тур
“САНФРЕЧЧЕ ХИРОСИМА” (Япония) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон)
Рефери: Али Ҳамад ал-Бадвави
Рефери ассистентлари: Солиҳ Муҳаммад ал-Марзуқи, Муҳаммад Жасим ал-Меҳайри
Тўртинчи ҳакам: Ҳамад Аҳмад Ҳошими (барчаси – БАА)
Учрашув назоратчиси: Сун Баожие (Хитой)
Учрашув комиссари: Ким Донг Ки (Жанубий Корея)