«Сантос» ҳужумчиси Неймар яна бир маротаба «Барселона» ҳужумчиси Мессини дунёнинг энг кучли футболчиси дея эътироф этиб ўтди.
«Месси — ҳақиқий юлдуз. У билан ҳеч ким тенглаша олмайди. У катта тезликда ҳам тўп билан ажойиб муомала қила олади. Агар у дарвоза ёнига яқинлашса, ўз олдига қўйилган вазифани жуда яхши ҳис қилади. У ҳар доим майдонда ҳал қилувчи ролда бўлади».
«У билан учрашганимизда кўп гаплаша олганимиз йўқ. Биз бир-биримизга омад тиладик», дея гапириб ўтди Неймар.