Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг тарафини олиб чиқди.
«Одамлар нима дегиси келса гапираверади. Мен учун Моуриньо доим жамоани ғалабалар сари етаклай оладиган мураббий бўлиб қолади. Ким у билан бирга бўлса, буни яхши билади. Шахсан мен уни дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблайман. Унда ғалаба қозониш учун жуда катта тажриба бор», деди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, охирги пайтларда Моуриньонинг ишларидан нафақат клуб мухлислари, балки баъзи жамоа ходимлари ҳам норози бўлаётгани борасида гап-сўзлар тарқалганди.