"Галатасарой" бош мураббийи Окан Бурук Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. "Манчестер Юнайтед" биринчи ўйинимизга нисбатан ўзгарди ва яхшироқ бўлди. Премьер-лиганинг сўнгги 6 турида уларда бешта ғалаба бор. Мақсадимиз - ғалаба қозониш. Биз яхши футбол кўрсатишимиз ва ғалабага эришишимиз керак", - деди Бурук УЕФА расмий сайтига.