Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА расмий сайтига берган интервьюси чоғида «Реал»даги келажаги ва чемпионлар лигасидаги бўлажак рақиб ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Шартномам сўнггига қадар «Реал»да қолмоқчиман. Бу аниқ. Кейинчалик нима бўлади, бунисини билмайман».
«Реал» чемпионлар лигасида ғалаба қозона оладими? Шубҳасиз. «Реал» 10-маротаба чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга яқин турибди. Биз буни жуда яхши билиб турибмиз. Бу йил бизда жуда яхши имконият юзага келган. Ҳаттоки рақибимиз «МЮ» бўлса ҳам. Имкониятларимизни 50 га 50 баҳолаган бўлардим», дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ФИФА расмий сайти.