Москванинг «Локомотив» клубига янги бориб қўшилган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов шартнома имзоланган куниёқ клуб расмий сайтига эксклюзив интервью берди.
— Охирги беш йилни сиз Украинанинг «Днепр» клубида ўтказдингиз. У ерда сиз асосий футболчилар бири бўлдингиз. Нега қишда жамоани тарк этиш қарори пайдо бўлди?
—Днепропетровскдан кетмоқчи эмасдим. Менда клуб раҳбарлари, мухлислар ва жамоа билан жуда яхши алоқа сақланиб қолди. Жамоада ажойиб муҳит юзага келганди. Ҳа, албатта шаҳар менга худди она шаҳримдек бўлиб қолганди. Аммо мен клуб билан янги шартнома борасида келиша олмадим. Беш йил кичкина муддат эмас. Баъзида миямга ниманидир ўзгартириш фойда бериши келарди. Украинадан Россияга ўтиш — мен учун шубҳасиз олдинга ташланган қадам. Украинада ҳам чемпионат сўнгги йилларда ўсишга эришди, бироқ Россияда нисбатан кучли жамоалар кўпроқ. Рақобат ҳам шунга яраша.
— Сиз «Днепр»ни эркин агент мақомида тарк этдингиз. Бундай ҳолатларда жуда кўплаб клублар сизни қўлга киритишга ҳаракат қилиши аниқ. Шундай вазиятда нега сиз айнан «Локомотив»ни танладингиз?
— Аниқ билганим, менга Англиянинг икки-учта жамоаси – жумладан «Ливерпуль», шунингдек, Германиядан «Вердер» жамоалари ҳам қизиққанди. Аммо бу умумий қизиқишлигича қолиб кетди. «Локомотив» эса дарҳол аниқ таклиф билан мурожаат қилиб чиқди.
— Агар адашмаётган бўлсак, сиз Россия премьер-лигасидаги дебютингизни айнан «Локомотив» сафида ўтказишингиз мумкин. Шунақами?
— Худди шундай. ЦСКА шарафини ҳимоя қилганимда фақат икки маротаба кубок учрашувларида майдонга тушгандим. 20 ёшга кирганимда эса Украинага келдим. Бу вақт ичида эса УЕФА кубогида ғалаба қозониб олтин медалларни кўксимга тақишга муваффақ бўлдим.
— Асосий амплуангиз — чап қанот ҳимоячси. Бемалол ўйнай олишингиз мумкин бўлган яна қандайдир позиция борми?
— Умуман 14 ёшимда Москвадан Тошкентдан Москвага келганимда мен яримҳимоячи эдим. Аммо «Академика» сафида мени ҳимояда синаб кўришди ва мен бу позицияда қолдим. Шунинг учун ҳам мен ҳозиргача ҳужум билан алоқада бўлиб туришни яхши кўраман. «Днепр»да бир неча маротаба яримҳимоя чизиғида тўп сурганман.
— Москва — сиз учун бегонами?
— Умуман йўқ. Хотиним – москвалик. Шунингдек бу ерда уйимиз ҳам бор. Шунинг учун ҳам мен бемалол Москвани иккинчи уйим десам ҳам бўлаверади.
— «Днепр»да Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Иван Стринич тўп суради. У билан Славен Билич ҳақда гаплашишга улгурдингларми?
— Иван менга Билич ҳақида анча олдин у Хорватия терма жамоасида ишлаган пайтларида гапириб берганди. Билич бир марта Днепропетровскка Стринични кўргани борганди. Ўшанда мен Билични «Днепр» базасида кўргандим, холос. Шахсан танишиш жараёни эса «Локомотив»да бўлади. Мен шундай мураббий қўл остида шуғулланишимдан хурсандман.