Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Херард Пике «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг баъзи қилиқларига эътиборини қаратди.
«Эсингиздами, «Реал» ғалаба қозонганда қўлига эрк бериб юборгани? У бир сафар ҳаттоки Виланованинг кўзига қўлини ҳам тиқиб олганди. Бу иши учун у қанча муддатга жазоланди? Ҳеч қанчага».
«Энди у Касильясга ҳаракатни бошлади. Журналистларга қўполлик қила бошлади»...
«Реал» чемпионлик учун курашиши учун математик жиҳатдан умуман имкониятга эга эмас. Бизни жуда катта тарих боғлаб турибди. Аммо биз уларни ҳисобда ортда қолдириб бормоқдамиз», дейди Пике «AS» нашрига берган интервьюсида.