Кириш Регистрация

"Реал" – "Наполи" ўйинининг энг яхши футболчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида “Наполи”га қарши (4:2) учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 20 ёшли инглиз футболчисида гол ва голли узатма бор.

"У тўп билан бирга бўлганида, футбол оддий ўйин каби кўринади. Майдондаги барча ўйинчилардан устун бўлган у "Реал Мадрид"да ўйнашни бир лаҳзага ҳам тўхтатмади. Унинг голи ва голли узатмаси рақиблар ўртасидаги даражадаги фарқни аниқлаб берди", - дея УЕФАнинг техник кузатувчилар гуруҳи фикрини келтирган ташкилот расмий сайти.

“Реал Мадрид” 15 очко билан “C” гуруҳида пешқадамлик қилишда давом этмоқда ва аввалроқ плей-оффга чиқишни кафолатлаганди. “Наполи” 7 очко билан иккинчи ўринда, “Брага”дан 3 очко олдинда.

Киритилди: 06:34, 30.11.2023.
Ўқилди: 2116 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.