Кириш Регистрация
20/04 00:00 Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
20/04 14:23 Ҳанновер-96 0-0 Штутгарт
20/04 17:00 Вальядолид 2-3 Осасуна
20/04 17:45 Андижон 1-2 Динамо
20/04 18:00 Эмполи 2-2 Венеция
20/04 18:00 ОКМК 3-2 Сўғдиёна
20/04 18:00 Фулхэм 1-2 Челси
20/04 18:00 Ман. Юнайтед 0-1 Вулверхэмптон
20/04 18:00 Ипсвич 0-4 Арсенал
20/04 19:15 Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
20/04 20:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
20/04 20:30 Лестер 0-1 Ливерпуль
20/04 21:00 Болонья 1-0 Интер
20/04 21:30 Севилья 1-1 Алавес
20/04 23:45 Милан 0-1 Аталанта
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон - Навбаҳор
21/04 21:00 Женоа - Лацио
22/04 00:00 Жирона - Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла

Йован Жокич: «Бўлажак ўйиндаги ғалаба «Навбаҳор»нинг Суперлига–2023даги ажойиб хотимаси бўлади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 26-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг сербиялик  31 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Йован Жокич бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бўлажак ўйин “водий дербиси” мақомига эга. Бундай савиядаги баҳслар эса доимо шиддатли ва кескин курашлар остида кечган. Бўлажак беллашувнинг ҳам шундай руҳда ўтиши эҳтимоли юқори. Боиси, бу жорий мавсумнинг сўнгги ўйини ҳамда ҳар бир жамоа охирги учрашувда ижобий натижани қайд этишни хоҳлайди.Бундан ташқари,бўлажак баҳсдаги ғалаба ҳар икки жамоа учун жуда муҳим ва совринли ўринларни тақдим этади.

Шунинг учун бўлса керак, мазкур ўйинга хорижлик ҳакамлар тайинланди.    

“Ал-Ҳилол”га қарши кечган баҳсда мухлисларни ранжитиб қўйдик. Шу боис, бўлажак ўйинда ғалаба қозониб, Cуперлиганинг жорий мавсумини муваффақиятли тарзда якунлаб, миллий чемпионатимизнинг бу йилги сўнгги ўйинида мухлисларимизга қувонч улашишга интиламиз ва буни амалга ошириш  учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Майдонга эса ғалаба иштиёқида тушамиз.

Фақатгина ушбу беллашувда ишқибозлардан жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, зафаримизни биргаликда нишонлашларини сўраб қоламан.

Бўлажак ўйиндаги ғалаба “Навбаҳор”нинг Суперлига–2023даги ажойиб хотимаси бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, худди ўтган йилдагидек, жорий мавсумда ҳам  жамоамизга барча шароитларни яратиб берган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Навбаҳор”нинг зафарларида уларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор.

Сўзим якунида эса “Навбаҳор”нинг юбилей – 1500-голини уриб, клуб тарихига кирганлигимдан хурсандлигимни изҳор этмоқчиман", — деди Жокич “Навбаҳор” матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:19, 30.11.2023.
Ўқилди: 1354 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz