Кириш Регистрация

"Брайтон" ўз тарихида илк бор еврокубоклар плей-оффида иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Роберто де Дзерби бошчилигидаги Англиянинг “Брайтон” клуби клуб тарихида илк бор Европа клублар ўртасидаги футбол турнирининг плей-офф босқичига йўл олди.

Пайшанба оқшомида “чайқалар” меҳмонда АЕКга қарши майдонга тушди ва минимал ғалабага эришди – 1:0. Бу натижа клубга жорий УЕФА Европа лигасининг плей-офф босқичига муддатидан аввал чиқиш имконини берди. Эндиликда жамоа 10 очкога эга ва гуруҳ босқичи якунланишига бир тур қолганида гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди. “Марсель” 8 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. АЕК тўрт очко билан учинчи ўринда, "Аякс" икки очко билан тўртликни ёпди.

Эслатиб ўтамиз, "Брайтон"нинг жорий мавсумда еврокубоклардаги иштироки ҳам тарихда биринчисидир.

Киритилди: 11:33, 01.12.2023.
Ўқилди: 868 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик