Англия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Свен-Йоран Эрикссон «Мюнхен-1860» клуби мураббийлар штабидан ўрин олди, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти.
У клубда бош мураббий Александр Шмидтга ёрдам берадиган бўлди. Бир неча кунлардан кейин Эрикссон ва Шмидт жамоадаги ҳар бир мутахассиснинг фаолиятини таҳлил қилиб чиқади.