Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«Бунёдкор» «Металлист»га имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -
ФОТО: metalist.ua

Бугун "Бунёдкор" клуби БААдаги йиғин доирасида ўзининг сўнгги назорат учрашувини ўтказди. "Қалдирғочлар"га Украинанинг "Металлург" клуби рақиблик қилди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозаларга 3та гол киритилди. 23-дақиқада Марлос яқин масофадан Нестеров қўриқлаган дарвозани ишғол қилиб, украиналикларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Анвар Солиев жамоадоши томонидан узатилган тўпни қабул қилиб олиб, бир ҳимоячидан қочиб кетди ва дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилди — 1:1.

32-дақиқада эса Марлос ўнг қанотдан "Бунёдкор" жарима майдончасига ёриб кирди ва қулай вазиятда турган Виллианни тўп билан таъминлай олди. Бразилиялик футболчи зарба беришда адашмади.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Игорь Таран рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб яна бир захирада тушган тошкентлик футболчининг зарбасини "Металлист" дарвозабони қайтаришга муваффақ бўлди.

Тиниб-тинчимас Марлос эса индивидуал маҳорати эвазига 68-дақиқада ҳисобни 3:1га етказди.

Миржалол Қосимов иккинчи бўлимда бир нечта ўзгаришларни қилди ва футболчиларни ўйнаш имкониятини берди. Ҳисоб эса бошқа ўзгармади.

Ўртоқлик учрашуви
"Бунёдкор" - "Металлист" (Украина) - 1:3
Голлар: Солиев 28 - Марлос 23, 68, Виллиан 32
Огоҳлантиришлар: Тўраев 54 — Шарпар 82, Обрадович 90
"Бунедкор": Нестеров, Шорахмедов, Каримов, Филипосян, Юраев, Иброҳимов, Затеев, Мусаев, Тўраев, Солиев, Раҳматуллаев.
"Металлист": Горяинов (Шуховцев 46), Вильягра (Обрадович 69), Березовчук, Торсигльери, Фининьо (Пшеничных 62), Торрес, Шелаев, Шарпар, Бланко, Марлос (Азацкий 78), Виллиан (Барилко 87).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:44, 15.01.2013.
Ўқилди: 6189 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.