Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Милан»да ўйнасанг, қадринг йўқолмайди

Баҳо:
+ | -

«Сити» пул билан «Милан» фалсафасини деярли ўзгартирди - аммо миланликлар ва Какани мухлислар қутқариб қолишганди. Италия бош вазири трансфер амалга ошмаслигини маълум қилганида ҳаммаси ўзгача тус олган. 

2008 йилда «Манчестер Сити» «Абу-Даби Юнайтед» гуруҳи томонидан сотиб олинди - бу келишувдан сўнг клуб энг яхшилардан бирига айланди. Ўшанда Кака холисона энг яхши футболчи ҳисобланарди - айнан у Месси ва Роналду давридан олдин сўнгги «Олтин тўп»ни қўлга киритган. Ажабланарлиси шундаки, «Сити» уни хоҳлади ва 2009 йилнинг январида бразилиялик учун «Милан»га 100 миллион фунт таклиф қилди.

Кака ESPN телеканалига берган интервьюсида ўша кунларни эслади: «Бу жуда асабий ва оғир давр эди. «Милан»да ўйинчиларни сотмаслик фалсафаси бор эди. Кимдир кетишни истаса, буни омма олдида эълон қилиши керак эди. 2006 йилда Андрей Шевченко «Челси»га ўтмоқчи эди, аммо «Милан» уни сотишни истамади. Шунинг учун Шевченко буни эълон қилишига тўғри келган.

Ушбу хабардан сўнг уйимга мухлислар кела бошлади: «Ўзингни сотма, Кака, қадрингни сотма». Улар клуб офисига ҳам боришди.

Қийин кунлар келди ва отам менга қарор қилишим кераклигини айтди. Мен Миланда қолишимга амин эдим: ўшанда кетиш вақти эмас эди. Мен дадамга айтдим, у кейин «Ман Cити» аҳлига буни айтди.

Кўп ўтмай, Италия Бош вазири Силвио Берлускони: «Кака қолади» дея баёнот берди. Тахминан соат 23:00да Кака ўз уйи деразасидан «Милан» футболкасини мухлисларга қаратиб, ишора қилди. Ўша кунни эслаб, Кака шундай деди: Ташқарида катта зиёфат бўлди, бу ўзига хос нарса эди. Мен клуб ва мухлисларга жуда яқин эдим.

Бу ақлдан оздирадиган ҳолат эди, мен барча даврларнинг энг қиммат ва энг кўп маош олувчи футболчисига айланмоқчи эдим. Лекин мен қолишга қарор қилдим. Кетишим учун ҳамма нарса тайёр эди, лекин мен буни хоҳламадим.

Бугун ҳам, яна учрашганимизда, Галлиани менга унинг барча трансферлари ичида энг қийини меники бўлганини айтди. Аммо бу клуб билан янада мустаҳкам алоқа ўрнатишимга ёрдам берди», – дея эслайди Кака. 

Киритилди: 12:24, 02.12.2023.
Ўқилди: 1271 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.