Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

"Рома" сардорини АПЛга чорлашмоқда

Баҳо:
+ | -

"Рома" ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегрига Англия Премьер-лигаси вакиллари қизиқиш билдирмоқда.

Бу ОАВ 27 ёшли футболчини "Рома"дан кетиши мумкинлиги билан боғлашаётган биринчи йил эмас, лекин у ўз клуби билан хайрлашишга шошилмаяпти. Экрем Конурнинг фикрича, бу январь ойидаёқ содир бўлиши мумкин: номлари ошкор этилмаган бир қатор инглиз клублари қишки трансфер ойнасида италиялик футболчини қўлга киритишни кутишмоқда. Потенциал трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Лоренцо Пеллегрини жорий мавсумда “Рома”нинг атиги 7 та ўйинида майдонга тушди ва жароҳати туфайли мавсумнинг муҳим қисмини ўтказиб юборди. Ҳужумкор ярим ҳимоячида иккита гол ва битта голли узатма бор.

Киритилди: 12:46, 02.12.2023.
Ўқилди: 1754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик