Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Нант" мухлиси "Ницца"га қарши ўйин олдидан пичоқ жароҳати туфайли вафот этди

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионати доирасидаги "Нант" – "Ницца" учрашуви олдидан "канарейкалар" мухлиси вакили ҳалок бўлди.

Ouest France нашри хабарига кўра, номаълум шахс стадиондан унча узоқ бўлмаган Сен-Жорж бари яқинида 31 ёшли жабрланувчининг орқа қисмига пичоқ билан урган. Шифокорлар жабрланувчини касалхонага олиб боришган, бироқ у бироз вақт ўтиб вафот этган.

Қотил аввалига жиноят жойидан қочиб кетган, кейин эса полиция бўлимида пайдо бўлган ва ўз айбига иқрор бўлган.

Илгари у VTC хусусий транспорт компанияси ҳайдовчиси бўлган. У "Ницца" мухлисларини Нант кўчаларидан биридан тўғридан-тўғри стадионга олиб борди. Томонлар ўртасида можаро келиб чиққан, унинг сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Прокуратура қасддан одам ўлдириш бўйича тергов бошланганини маълум қилди. Ҳозирда гувоҳларни сўроқ қилиш давом этмоқда.

Учрашув "Нант"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бу "Ницца"нинг жорий мавсумдаги илк мағлубияти.

Киритилди: 15:12, 03.12.2023.
Ўқилди: 1183 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик