Лиссабоннинг "Бенфика" клуби бош мураббийи Рожер Шмидт ўтган ёзда Туриннинг "Ювентус" клубидан эркин агент сифатида жамоага қайтган ярим ҳимоячи Анхел ди Марияни сақлаб қолиш истаги борлигини маълум қилди.
"Биз Ди Марияни яна бир мавсум клубда қолдиришга ҳаракат қиламиз, бу режа. Анхел томонидан бажариладиган ҳар бир ўйин ва машғулотлардан завқланамиз. Келинг, кўриб чиқайлик. Биз уни кўндиришга ҳаракат қиламиз", - деди Шмидт.
35 ёшли Ди Мариянинг "Бенфика" билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Португалия чемпионатининг ушбу мавсумида аргентиналик футболчи 9 турда 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.