Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Ламин Ямал ўзининг ягона кумири ким эканлигини маълум қилди.
“Месси ягона кумирим бўлган ва шундай бўлиб қолади. Бошқа кумирларим йўқ. Бир марта мен у билан суратга тушишга муваффақ бўлдим, лекин биз ҳеч қачон бир-биримизни яхши билмадик. Балки бир кун келиб шундай бўлар", - дея Ямал сўзларини келтиради "Tuttosport".