Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Ньюкасл" "Манчестер Сити" билан музокараларни бошлади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Калвин Филлипс қишки трансфер ойнасида "Ньюкасл"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда 90min нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "қарғалар" вакиллари "шаҳарликлар" раҳбарияти билан музокарага киришган. "Ньюкасл" биринчи навбатда англиялик ярим ҳимоячини ижарага олмоқчи. Италиялик Сандро Тонали пул тикиш учун дисквалификация қилинганидан кейин "Ньюкасл" шошилинч равишда ярим ҳимоячига муҳтож. Қайд этилишича, Филлипс "шаҳарликлар" мураббийлар штаби режаларига киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячини 2022 йилнинг июлида "Лидс"дан сотиб олганди. Transfermarkt порталига кўра, ўшанда унинг трансфери учун 49 миллион евро тўланган. Филипснинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнига қадар тузилган. Жорий мавсумда Калвин олтита учрашувда қатнашиб, жами 168 дақиқа ўйнади.

Аввалроқ Филлипсга "Ливерпуль" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 22:19, 04.12.2023.
Ўқилди: 2014 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик