Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Брайтон" устози: "Ёзда уч нафар муҳим футболчиси билан хайрлашган АПЛдаги ягона жамоамиз"

Баҳо:
+ | -

"Брайтон" бош мураббийи Роберто Де Зерби жамоасидаги ҳозирги кадрлар ҳолати ҳақида гапирди.

"Премьер-лигада ўтган ёзда бирданига учта муҳим ўйинчини йўқотган битта жамоа бор - бу "Брайтон". Шунга қарамай, айни дамда биз бир хил савияни сақлаб қоляпмиз.

Бошқа жамоалар кўплаб янги ўйинчиларни сотиб олиш билан бирга, ҳеч кимни сотишмади. "Брайтон" ўз навбатида учта футболчисини сотди ва мухлисларимиз бизнинг футболни қандай севишини кўрсатишда давом этмоқда", - деди Де Зерби.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасида "Брайтон" дарвозабон Роберт Санчес ("Челси"), шунингдек, ярим ҳимоячилар Мойсес Кайседо ("Челси") ва Алексис Макаллистер ("Ливерпуль") билан хайрлашганди. Клуб бу трансферлардан жами 181 миллион евро ишлаб олди.

Айни дамда “чайқалар” Англия Премьер-лигасининг 14-туридан сўнг 22 очко тўплашди. Де Зерби шогирдлари чемпионат жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 22:30, 04.12.2023.
Ўқилди: 1652 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.