Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Australian open»: Денис Истомин 5 сетда италиялик теннисчига ютқазди

Баҳо:
+1 | -

"Australian open"да иштирок этаётган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин, бугун иккинчи даврадаги ўйинини ўтказди. Унга мусобақанинг 21-сараланган теннисчиси, италиялик Андреас Сеппи рақиблик қилди.

Баҳс ўта қизиқарли кечди ва 5 сет давом этди. Беш сетдан 3таси эса тай-брекккача етиб борди. Биринчи сетда италиялик теннисчи тай-брекни ўз фойдасига ҳал қилди (4:7). Иккинчи сетда ҳамюртимиз ишни тай-бреккача чўзмасликнинг иложини топди — 7:5.

Учинчи сетда эса Денис тай-брекда ғолиб чиқди (7:3) ва сетлар бўйича ҳисобни ўз томонига оғдирди. Тўртинчи сетда Истомин ўйин тақдирини ўз фойдасига ҳал қилиши мумкин эди, аммо бу галги "лоторея"да омад Сеппига кулиб боқди (3:7).

Ҳал қилувчи сетда эса ўзбекистонлик теннисчи жисмоний жиҳатдан чарчаб қолди шекилли, сетни 2:6 ҳисобида бой бериб қўйди.

Денис Истомин ўтган йили "Australian open"ни биринчи босқичдан кейин тарк этганди. Бу сафар эса 2-даврадан сўнг курашдан чиқди. Ҳамюртимиз ўз ҳисобига 45 рейтинг очкоси ва 45.500 доллар мукофот фондига эга бўлди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:58, 17.01.2013.
Ўқилди: 4147 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.