Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

ФУТЗАЛ. Рустам Умаров — 2012 йилда дунёнинг энг кучли дарвозабони увонига номзод

Баҳо:
+3 | -

Футзал бўйича 2012 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзод 9 нафар футзалчи номи эълон қилинди. Қувонарли томони, энг кучли дарвозабонлар орасида ўзбекистонлик Рустам Умаров ҳам бор.

Кучли дарвозабонлар Таиландда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати пайтида кўзга тушган бўлишса, Рустам Умаров "Ардус" билан клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзини кўрсатгани учун ушбу рўйхатга киритилган. Ўшанда клубимиз мусобақанинг финалигача етиб борганди.

Йилнинг энг яхши футза дарвозабони номи 29 январь куни эълон қилинади.

"2012 йилнинг энг яхши футзалчи-дарвозабони" номинациясига номзодлар рўйхати
1. Сантьяго Элиас ("Пиночо"/Аргентина)
2. Хуан Хосе Ангосто Эрнандес ("Интер Movistar"/Испания)
3. Иво Жукич "(Пескара"/Италия)
4. Густаво Лобо Парадеда ("Динамо" Москва/Россия)
5. Хуан Мигель Лосано Усеше ("Депортиво"/Колумбия)
6. Франциско "Пако" Седано Антолин ("Барселона"/Испания)
7. Рафаэль Фернандес Перес ("Мурсия"/Испания)
8. Тиагу Де Мело Мариньо ("Крона Жоинвилье"/Бразилия)
9. Рустам Умаров ("Ардус"/Ўзбекистон).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:30, 17.01.2013.
Ўқилди: 5729 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.