"Челси" ҳужумчиси Кристофер Нкунку Англия Премьер-лигасининг 15-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Бу ҳақда Лондон бош мураббийи Маурисио Почеттино ўйиндан олдинги матбуот анжуманида маълум қилди.
"Йўқ, Кристофер эртага рўйхатга киритилмайди. Умид қиламанки, у тез орада қайтади. Аммо бу эртага бўлмаслиги аниқ.
Биз унинг қайтишидан эҳтиёт бўлишимиз керак. Биз мажбурлашни хоҳламаймиз. У тайёр бўлгач, у албатта таркибда бўлади", - деди Почеттино.
6 декабрь, чоршанба куни АПЛнинг 15-тури доирасидаги “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 01:15 да бошланади.