Форс нашрларида ёзилишича, Ўзбекистон терма жамоаси бир неча маротаба Теҳронда Эронга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишдан бош тортган.
Эрон терма жамоасининг ўртоқлик ўйинларини ташкил этишдаги муаммоларига бағишланган мақолада, Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилдан бери Эронда ўйнашдан бош тортиб келаётганлиги ёзилган. Бунга, паспортдаги Эронга кириш визаси (штампи)нинг - келажакда АҚШ, Канада ва Буюк Британия каби давлатларга киришда муаммолар келтириб чиқариши сабаб қилиб кўрсатилган.
Мақолада таъкидланишича, нафақат Ўзбекистон терма жамоаси, балки Европа ва Жанубий Американинг кўплаб терма жамоалари айнан юқоридаги сабаб туфайли Эронга келишдан бош тортишмоқда. Бундан ташқари, Эрон футбол федерациясининг кучли рақибларни олиб келиш учун молиявий имкониятининг йўқлиги ҳам, номдор терма жамоаларнинг Теҳронга ташриф буюришига тўсиқ бўлмоқда.
2024 йилнинг 4 январь куни Осиё кубогига жўнаб кетиш олдидан Теҳронда Индонезия терма жамоасига қарши ўтказилиши лозим бўлган ўртоқлик учрашуви ҳам, меҳмонларнинг ўйинни Туркияда ўтказиш қарори туфайли бекор қилинган.