Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Рустам Акрамовнинг футболга оид китоби нашрдан чиқди

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистондаги ҳар бир футбол мухлисига Рустам Акрамов номи жуда яхши таниш. Профессор Акрамовнинг футболдаги ёрқин фаолияти ҳақида ортиқча тўхталиш шарт бўлмаса керак. Айнан унинг мураббийлигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1994 йили Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилган эди.

Нафақат Ўзбекистонда, балки ҳорижда ҳам ҳам мураббийларни тайёрлаш ва лицензиялаш бўйича катта ном қозонган мутахассиснинг бу соҳада қўлга киритган ютуқлари талайгина. Бир неча йиллардан бери ФИФА ҳамда ОФК инструктори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Рустам Акрамов 2010 йилда Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан Осиё футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун «Олдин Юлдуз» мукофоти билан тақдирланди.

Республикамиздаги жуда кўплаб мураббийларнинг устози ҳисобланадиган Рустам Акрамовнинг шу кунлалрда янги - «Самимий футболга ишонч билан» («С верой в искренний футбол») номли китоби дунё юзини кўрди. Мазкур китобда муаллиф ўзининг илмий ва амалий ишлари, жаҳон чемпионатлари, Европа ва Осиё чемпионатлари якунларига бағишланган таҳлилий мақолаларини чоп этган. Шунингдек, мазкур китобдан профессионал жамоа мураббийлари учун жисмоний тайёргарлик бўйича қўлланмалар жой олган. Ўзбек ва Осиё футболи ҳақида энг долзарб интервьюлар, терма жамоалар тайёргарлиги ва иштирокига бағишланган маъқолалардан парчалар эса, футболга бефарқ бўлмаган ҳар қандай мухлис ёки мутахассисда катта қизиқиш уйғотиши табиий. Ушбу китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган бўлиб, талабалар, мураббийлар ва футбол мутахассислари учун ажойиб қўлланма вазифасини ўтаб беради.

«Самимий футболга ишонч билан» номли китобнинг асосий ютуғи шундаки, унда муаллиф ҳозирги кун футболига тегишли энг долзарб мавзуларни кўтариб чиққан. Шу билан бирга, футбол мутасаддиларини, мураббийларини, футболчилар, мухлислар ва умуман футбол оламида фаолият юритаётган ҳар бир инсонни миллионлар ўйинига ёпишиб олган негатив омиллар - келишилган ўйинлар, ўйин ва ўйинчиларни сотиб олиш, тотализатор каби иллатларга қарши биргаликда курашиш кераклиги таъкидланган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:29, 17.01.2013.
Ўқилди: 5784 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6849]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3197]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3089]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2332]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2083]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2051]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1953]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1875]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1664]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1580]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик