Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

«Андижон» пойтахтда тайёргарликни бошлади

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумни биринчи лигада ўтказадиган "Андижон" клуби мавсумга тайёргарлик кўришни пойтахтда бошлади. Азамат Абдураимов бошчилигидаги жамоа бугун дастлаб тиббий кўрикдан ўтишган бўлса, куннинг иккинчи ярмида дастлабки машғулот жараёнларини ўтказишди.

— Жамоамизни икки гуруҳга бўлинган ҳолда машғулотларни олиб боришни ўйлаб турибмиз. Ўқув-машғулот жараёнида 23 январь куни 1 гуруҳимиз "Шахтёр" (Қарағанда) билан, иккинчи гуруҳимиз "Бунёдкор" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказасак, 27 январь куни "Оқтепа" ва "Пахтакор" ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирганмиз, — дейди жамоа бош мураббийи Азамат Абдураимов.

Клуб мураббийлари биринчи йиғинда асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш машғулотларига эътибор беришмоқда. Шу сабабли ҳам футболчилар дастлабки йиғинда асосан югуриш ва енгил машқларни амалга оширишди. Бош мураббийниг сўзларига кўра Биринчи лига баҳслари бошлангунга қадар клуби яна икки бор ўқув-йиғинини ташкил этишни мақсад қилган.

— Биринчи йиғинимиз 28 январга қадар давом этса, февраль ойининг илк кунларида Андижонда йиғиламиз. Шундан сўнг 3 февралдан бошлаб яна Тошкентга ўқув йиғинига келамиз. Иккинчи йиғинда бир вақтнинг ўзида ПФЛ Кубогида ҳам иштирок этамиз, — дейди Азамат Биродарович. — Сўнгги йиғинни март ойида ўтказишни кўзлаб турибмиз. Айнан иккинчи ва учинчи йиғинларда жамоага керакли бўлган футболчиларни аниқлаб оламиз.

28 январга қадар давом этадиган ўқув-йиғин машғулотлар жараёнида асосан маҳаллий футболчилар иштирок этишмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:41, 17.01.2013.
Ўқилди: 3939 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.